Энди қўмондонлик тавсияномаси борларнинг имтиёзи барча ОТМга ҳам ўтавермайди

Local

image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" каналида хабар берилди.

Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, 2019/2020 ўқув йилидан ҳарбий қисмлар қўмондонлигининг тавсияномаларига эга фуқаролар фақат олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга киришда тўплаган балларининг 50 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклидаги имтиёзга эга бўладилар.

Илгари республиканинг барча олий таълим муассасаларига киришда мазкур имтиёз берилган.

Ҳарбий қисмлар қўмондонлигининг тавсияномаларига эга фуқаролар республиканинг бошқа олий таълим муассасаларига ҳужжат топширганларида қабул квоталаридан ташқари қўшимча ажратилган (5 фоиз) квота доирасида тестларда қатнашади.


Tags

Rate Count

82

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends