Энди Қирғизистонда Россиянинг “Мир” карталари ишламайди

Олам

image

Россиянинг “Мир” тўлов тизими карталари Қирғизистонда 5 апрелдан ишламай қолади. Бу ҳақда Қирғизистоннинг "Элкарт" миллий тўлов тизимининг оператори банклараро процессинг маркази маълум қилди.

Баёнотда айтилишича, компания Америка Қўшма Штатлари “Мир” оператори Россия миллий тўлов карталари тизимига қарши блокировка қилувчи санкцияларни жорий қилгани сабабли иккиламчи санкциялар хавфини минималлаштириш учун “Мир” банк карталарига хизмат кўрсатишни тўхтатмоқда. 

Қирғизистонда “Мир” хизмати тўхтатилгач, “Элкарт” тизимининг карталари ҳам Россияда ишламай қолади.

“Мир” карталари Қирғизистонда 2019 йилдан буён иккита тўлов тизими – Россиянинг “Мир” ва Қирғизистон “Элкарт” (бу тизимда 21 банк иштирок этади) интеграциялашуви доирасида ишлаётган эди. Бироқ 2022 йилнинг октябрь ойида Қирғизистондаги кўплаб банклар (23 та компаниядан 10 таси) АҚШ Ғазначилиги “Мир” карталаридан Россиядан ташқарида фойдаланишга ёрдам берадиган хорижий компанияларга нисбатан санкциялар қўллаш билан таҳдид қилган пайтда, “Мир” карталарини қўллаб-қувватлашни тўхтатди.

Маълумот учун, 2024 йил февраль ойида Қўшма Штатлар “Мир” карта операторига қарши блокировка қилувчи санкциялар жорий қилди. Ўша пайтда “Мир” карталари Қозоғистон, Беларусь, Венесуэла, Вьетнам, Қирғизистон, Тожикистон, Кубадаги баъзи банклар томонидан қўллаб-қувватланган. Санкциялар киритилгандан сўнг, Қозоғистондаги  Bereke Bank ва Halyk Bank “Мир” карталари билан ишлашни тўхтатди. Март ойида деярли барча арман банклари “Мир” карталарига хизмат кўрсатишни тўхтатди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Қирғизистон Мир

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made