Энди қатарликлар Ўзбекистонга визасиз кела олади

Олам

image

Ўзбекистонда Қатар фуқароларига визасиз режим жорий қилинади. Бу бўйича бугун, 5 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қатар давлати фуқаролари учун Ўзбекистон Республикасига киришда визасиз режимни белгилаш тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, Қатар давлати фуқаролари учун Ўзбекистон ҳудудига кирган кундан эътиборан 30 кунлик муддатга визасиз режим белгиланди.

Фуқаролари учун 30 кун муддатга визасиз режим жорий қилинадиган мамлакатлар рўйхати билан ушбу ҳавола орқали тўлиқ танишиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 5 июнь куни Қатар давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келиши муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Қатар саммитида иштирок этиш учун Самарқандга жўнаб кетган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

виза Ўзбекистон Қатар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг