Энди Эрон ҳам Украинага “душман”

Олам

image

Украина Олий Радаси бугун, 19 октябрь куни баёнот қабул қилиб, ҳукуматни Эрон билан дипломатик муносабатларни узиш ва Теҳрон билан имзоланган визани либераллаштириш бўйича келишувларни бекор қилиш учун тартибларни бошлашга чақирди. Ҳужжат Украина парламенти сайтида жойлаштирилган. 

“Биз Украина ҳукуматини зудлик билан Украина ва Эрон Ислом Республикаси ўртасидаги дипломатик муносабатларни узиш масаласини ишлаб чиқишга чақирамиз”, дейилади баёнотда. 

Депутатлар, шунингдек, ҳукуматни Эрон билан икки давлат ўртасида визани либераллаштириш бўйича келишувни денонсация қилишга ва Киев Россияга қурол-яроғ узатилишига алоқадор деб ҳисоблаган Эроннинг жисмоний ва юридик шахсларига қарши санксиялар жорий этишга чақирди. 

Рада Президент ва Вазирлар Маҳкамасига “Эроннинг оммавий қирғин қуролларини яратиш бўйича дастурларига қарши самарали ёндашувларни ишлаб чиқиш” учун Исроил, АҚШ ва Европа комиссияси билан зудлик билан музокараларни бошлашни тавсия қилди. 

Август ойида “The Washington Post” газетаси Эрон Россияга ўз дронларини йетказиб бераётгани ҳақида мақола чоп этган эди. Кейинчалик шунга ўхшаш баёнотлар Америка маъмурияти вакиллари томонидан қилинган. 

Россия Федерацияси Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков бу маълумотни сохта деб атади. Шунингдек, у Россияда маҳаллий ишлаб чиқарилган учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланишини таъкидлади. Ўз навбатида, Эрон Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳийн сентябрь охирида Теҳрон Украинадаги можарода қатнашаётган томонлардан ҳеч бирини қўллаб-қувватламаслигини ва Киевга ҳам, Москвага ҳам чет эл қуроллари етказиб берилишига қарши эканини айтди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

295

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг