Энди дорилар ва БФҚ рекламаси ССВ рухсати билан эфирга узатилади

Жамият

image

2024 йилнинг 1 июлидан бошлаб  дорилар ва БФҚ (Биологик фаол қўшимчалар)нинг телерадиоканаллардаги рекламаси ССВ хулосаси асосида эфирга узатилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан 23 январь куни имзоланган фармацевтика соҳасини тартибга солиш тўғрисидаги қарорда келтирилган.

Ҳужжатга кўра, 1 июлдан бошлаб дори воситаларидан фойдаланиш билан боғлиқ потенциал хавф-хатарларни тезда аниқлаш ва уларга жавоб беришга қаратилган фармакологик назорат тизими яратилади.

Тизим халқаро стандартлар талабларидан келиб чиқиб, қуйидагиларни таъминлайди:

  • зарур фармакологик назорат амалиёти (GVP) стандартини жорий этиш;
  • Соғлиқни сақлаш вазирлигида тиббиёт тизимининг барча бўғинларидан дори воситаларининг ножўя таъсирлари тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ҳамда таҳлил қилиш имконини берувчи электрон ахборот тизимини яратиш.

Дори воситаларини тиббий амалиётда қўллашга рухсат этишда уларнинг хавфсизлигини назорат қилиш тизими ҳам жорий этилади. Бунда, ССВ томонидан инсон саломатлигига зарар етказиш хавфи юқори бўлган моддалар рўйхати шакллантирилади.

Шу билан бирга, дори воситалари ва биологик фаол қўшимчаларни телерадиоканаллар орқали реклама қилиш учун ишлаб чиқилган контент Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан берилган хулоса асосида эфирга узатилади.

Қарорга кўра, янги ташкил этиладиган дори воситалари ва тиббиёт буюмлар сақланадиган божхона омборлари ва эркин омборлар мажбурий равишда зарур сақлаш амалиёти (GSP) талабларига мувофиқ ташкил этилади.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

ССВ дорилар БФҚ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг