Энди БАА фуқаролари Ўзбекистонда 30 кун визасиз қолишлари мумкин
Жамият
−
19 Март 2019
5250Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 18 март куни “Бирлашган Араб Амирликлари фуқаролари учун Ўзбекистон Республикасига кириш режимини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.
Фармон билан 2019 йил 20 мартдан Бирлашган Араб Амирликлари фуқаролари учун Ўзбекистон ҳудудига кирганидан 30 кун муддатга визасиз режим белгиланди.
Қарорга мувофиқ, Ўзбекистонга иш юзасидан келадиган БАА фуқароларига бир йиллик кўп марталик визалар Ўзбекистоннинг чет элдаги муассасаларида 3 иш кунида расмийлаштирилади.
Бунда Ўзбекистондаги таклиф қилаётган юридик шахснинг Ташқи ишлар вазирлигига мурожаат этиш талаби бекор қилинди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь