Энди автомобилга тақиқ қўйилганини онлайн текшириш мумкин
Жамият
−
03 Октябрь 2022
20357Ягона интерактив давлат хизматлари порталида “Aвтомобиль тақиқини текшириш учун ариза юбориш” янги давлат хизмати ишга туширилди.
Ушбу хизмат орқали юридик ва жисмоний шахслар ўзларига тегишли бўлган автронспорт воситаларига тақиқ мавжудми ёки yo‘йўқлигини текширишлари мумкин.
Муҳими, автотранспорт воситаси ўзингизга тегишли бўлиши керак.
Автотранспортни бош ишончнома ёки ишончнома асосида бошқарувчилар бу хизматдан фойдалана олишмайди.
ЯИДХП орқали тақиқни текшириш хизмати – бепул. Жавоб ҳам бир зумда тақдим этилади.
Маълумот учун, мазкур хизмат орқали суд, ички ишлар, солиқ ва божхона органлари, Мажбурий ижро бюроси, нотариал идоралар томонидан қўйилган қарздорлик, кредит мажбурияти, ижро ҳужжати ва бошқа сабабларга кўра белгиланган тақиқларни аниқлаш имконияти мавжуд.