Энди Apple Pay, Google Pay ва Paypal Ўзбекистонда ҳам ишлайди
Жамият
−
02 Октябрь
3408Жорий йил якунигача Paypal, Alipay, UniPay, Apple Pay ва Google Pay каби халқаро онлайн тўлов компаниялари Ўзбекистонда ҳам ишлашни бошлайди. Бу бўйича ҳукуматнинг тегишли қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, Транспорт вазирлиги Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси билан биргаликда автотранспорт воситаларини ижарага бериш хизматларини кўрсатувчи маҳаллий ва хорижий компаниялар (Hertz, Avis, Sixt каби) фаолиятини мамлакатнинг аэропорт ва темирйўл вокзаллари ҳудудларида йўлга қўйиш учун қулай шароитлар яратиш чораларини кўради.
Туризм қўмитаси Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда ҳудудлар бўйича туристик йўналишлар ва объектларни қамраб олувчи рўйхатни шакллантириб, Apple ва Google халқаро хариталарга тақдим этилишини ва мунтазам равишда реестри янгилаб борилишини таъминланади.
Марказий банк Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси билан биргаликда халқаро онлайн тўлов компаниялари (Paypal, AliPay, UniPay, Apple Pay, Google Pay каби) билан музокара ўтказиб, ушбу воситаларни Ўзбекистондаги тўлов тизимлари ва банк хизматларига улашни йўлга қўйсин, зарур ҳолларда, миллий қонунчилик талабларини қайта кўриб чиқиш бўйича таклифлар киритилади.
LiveБарчаси