Энди 3 кун ”свет” бўлмайдими? Сўз Энергетика вазирлигига
Жамият
−
25 Январь 2022
25481Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда уч кун “свет” бўлмаслиги ҳақида хабарлар тарқалди. Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати ҳолат бўйича изоҳ берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистонда 3 кун электр энергияси бўлмаслиги ҳақидаги хабарлар мутлақо асоссиз.
“Ушбу хабар мутлақо асоссиз бўлиб, ҳозирги вақтда республикамиз ҳудудларида электр энергияси таъминоти босқичма-босқич тикланмоқда”, дейилади хабарда.
“Конец света”
Бугун, 25 январь куни соат 11:00 ларда Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида электр энергияси таъминоти узилди. Бунинг ортидан дастлаб, Тошкент метрополитени фаолияти тўхтатилди, поездларнинг манзилга етиб бориш вақти кечиктирилди.
Кейинроқ, қўшни мамлакатлар — Қозоғистон ва Қирғизистоннинг қатор ҳудудларида ҳам электр энергияси узилди. Ўзбекистонда эса барча аэропортлар фаолияти чекланди.
Ўзбекистон Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, Қозоғистон Электр тармоғида катта авария бўлиши оқибатида Олмаота, Чимкент, Тарас, Туркистон (вилоятларида) ва атроф ҳудудларида Электр энергия таъминотида ўчишлар юзага келган.
Вазирлик маълумотларига кўра, ҳозирда Тошкент вилоятидаги Чорвоқ, Хожикент ва Товоқсой гидроэлектр станциялари, Навоий вилоятидаги Навоий иссиқлик электр станцияси, Қорақалпоғистон Республикасидаги Тахиатош иссиқлик электр станцияси ҳамда Фарғона вилоятидаги Фарғона иссиқлик электр маркази орқали энергетика тизимига қувват узатиш бошланган.
Шунингдек, Тошкент шаҳрининг қатор ҳудудларида электр таъминиоти тикланди.
LiveБарчаси