Энди ҳокимлар ҳар 5 йилда ротация қилинади
Жамият
−
09 Декабрь 9317 2 дақиқа
Энди ҳоким ва унинг ўринбосарлари ҳар 5 йилда бошқа туман (шаҳар)га ротация қилинади. Бу ҳақда жорий йилнинг 6 декабрь куни қабул қилинган “Давлат хизматида бошқарув самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармонида сўз боради.
Фармонга кўра, давлат органларининг вазифа ва функциялари қуйидаги 5 та даражага ажратилади:
- Конституциявий ва миллий даража;
- республика ижро этувчи ҳокимият органлари даражаси;
- ҳудудий даража;
- туман (шаҳар) даражаси;
- маҳалла (қишлоқ, овул) фуқаролар йиғини даражаси.
2026 йил 1 январдан “Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман (шаҳар)” мақомидаги 33 та туман (шаҳар)да фаолият юритувчи давлат органларида кадрлар ротацияси тизими жорий этилади. Бунда:
- Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг туман (шаҳар) бўлинма раҳбари ҳамда туман (шаҳар) ҳокими ва унинг ўринбосарлари ҳар 5 йилда қоида тариқасида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри доирасида бошқа туман (шаҳар)га ротация қилинади;
- ротация қилинадиган раҳбарлар Агентликнинг “hrm.gov.uz” электрон платформаси орқали аниқланади;
- раҳбар янги ҳудудга ўтишдан олдин ҳудуднинг иқтисодий ва ижтимоий ҳолати бўйича интенсив курсда ўқитилади;
- ротация қилинган раҳбар фаолияти Агентлик томонидан электрон платформа орқали онлайн тарзда мониторинг қилинади.
Live
Барчаси