Расман: Ўзбекистонда BYD электромобиллари ишлаб чиқарилади

Бизнес

image

2023-йилнинг 23 январь санасида UzAuto va Хитойнинг BYD Auto компанияси Ўзбекистонда янги энергия манбаларида электромобилларни ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича “BYD Uzbekistan Factory” МЧЖ қўшма корхонасини расман рўйхатдан ўтказди.

2022 йилнинг 19 декабрь санасида “Электромобиллар ишлаб чиқаришни ташкил этишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори қабул қилинган бўлиб, унга кўра, Ўзбекистон янги электр энергияси манбаларидан фойдаланадиган транспорт воситаларига глобал ўтиш жараёнининг ишончли иштирокчисига айланмоқда.

Ушбу Қарорга кўра, республикада  ишлаб чиқарилган электромобиллар ва гибрид автомобиллар учун утилизация йиғими, шунингдек, хориждан олиб келинадиган электромобилларнинг ва гибрид автомобилларнинг бутловчи қисмлари учун божхона тўловлари бекор қилинади.

Мамлакатда юқори технологияли саноатни ривожлантиришнинг янги босқичи ушбу қарорнинг натижаси бўлиб, уни кенгайтириш бўйича UzAuto ва BYD компаниялари томонидан биринчи қадам қўйилди. Ўзбекистонда BYD автомобилларини тўлиқ циклда (СКД: штамплаш, пайвандлаш, бўёқлаш, йиғиш) ишлаб чиқариш “BYD Uzbekistan Factory” қўшма корхонаси  томонидан ташкил этилади. Қолаверса, ҳаркорлик шартларига ишлаб чиқариладиган маҳсулотни маҳаллийлаштириш дастури ҳам киритилган бўлиб, унга кўра ҳамкорликнинг кейинги босқичларида  электромоторлар, автомобиллар учун аккумуляторлар ишлаб чиқариш ташкил этилади. 

Ўзбекистонда юқори интеллектга эга юқори қўшимча қийматли маҳсулотнинг яратилиши, бундан ташқари давлат томонидан қўллаб-қувватланиши ўзбекистон истеъмолчиларига электрмобил ва гибрид автомобилларни юқори сифатли хизмат кўрсатиш билан рақобатбардош нархларда тақдим этиш имконини беради.

Биринчи навбатда, сезиларли фойда энг тежамли автомобил тури – гибрид автомобилларга таъсир қилади. «BYD Uzbekistan Factory» томонидан тақдим этиладиган 1 000 кмдан ортиқ масофа учун қувват захирасига эга ушбу типдаги автомобиллар сезиларли даражада арзонроқ бўлади. Бунинг сабаби ушбу автомобиллар 15 фоизлик божхона тўловидан ташқари, 300 БҲМ ( БҲМ ҳозирда 300 000 сўм) га тенг утилизация йиғимидан озод қилинган. Масалан, 30 000 АҚШ долларига баҳоланган гибрид автомобил учун 4 500 АҚШ доллари божхона тўлови ва 3 180 АҚШ доллари миқдорида утилизация йиғими ундирилади, жами 7 680 АҚШ долларга тенг бўлади. Худди шу қийматдаги электромобилни импорт қилишда утилизация тўлови 30 БҲМ тенг бўлиб, тўлов тахминан 800 АҚШ долларга камаяди.

Электромобиллар, айниқса, Ўзбекистондаги ишлаб чиқарувчиларнинг гибрид автомобиллари анча арзонлашиши аниқ. Давлатимизнинг қўллаб-қувватлаши Ўзбекистонда ишлаб чиқаришнинг янги йўналишини ривожлантиришга, мамлакатга бошқа ишлаб чиқарувчиларни жалб қилишга олиб келади, бу эса, албатта, бошқа турдош тармоқларнинг ривожланишига сабаб бўлади ва ушбу лойиҳага жалб қилинган юқори даражадаги мутахассисларга бўлган талаб ёш авлодни кўп соҳаларда сифатли таълим олишга ундайди.

Ўзбекистонда замонавий транспорт воситаларидан ташқари,  янги энергия манбаларида автомобиллар ишлаб чиқарилиши ҳам юқори тоифали муҳандислар сонининг ўсишига, техника фанлари тараққиётига, шунингдек, халқаро стандартларга мувофиқ бошқарув маданиятининг ривожланишига туртки беради. 

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг