Электромобиль олиб кирувчи тадбиркорлар Президентга мурожаат йўллади

Жамият

image

Электромобиллар савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлар ижтимоий тармоқлар орқали Президентга мурожаат йўллади.

Эркин бозор тарафдори эканини айтган тадбиркорлар давлат раҳбаридан чекловларни олиб ташлаш ва очиқ бозорни қўллаб-қувватлашни сўраган.

Мазкур ҳолат ортидан Бизнес-омбудсман муносабат билдириб, тадбиркорларнинг мурожаати қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги юзасидан Бизнес-омбудсман девони томонидан ўрганилаётганини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Хитойнинг Leapmotor электромобиллари халқаро стандартларга, хусусан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан белгиланган хавфсизлик талабларига жавоб бермагани сабабли уларни Ўзбекистонга импорт қилиш тақиқлангани хабар қилинганди. Бунгача эса Вазирлар Маҳкамасининг “Электродвигателига эга бўлган транспорт воситалари аккумулятор батареяларини утилизация қилиш инфратузилмасини ташкил этиш ишларини молиялаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан четдан олиб кириладиган электромобилларга утилизация нархи ошиши белгиланганди


Мақола муаллифи

Теглар

тадбиркор Электромобиль

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг