Электр таъминотида авариявий ўчишга нима сабаб бўлаётгани маълум қилинди
Жамият
−
16 Октябрь
5082Авариялар олдини олишга сабаб бўлувчи омиллар ўрганилганда 112 та подстанциядаги электр қурилмаларнинг 356 тасида меъёридан ортиқ қизиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда “Ўзэнергоинспекция” хабар берди.
Маълум қилинишича, энергетика объектларида электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан доимий назорат тадбирлар олиб бориляпти.
Хусусан, ҳудудлардаги подстанциялар ва трансформатор пунктларидаги контактлар ва болтли бирикмаларида пайдо бўлаётган қизишларни аниқлаш бўйича тепловизор кўриклари амалга оширилмоқда. Энергетика объектларидаги масъул шахслар томонидан контакт бирикмалардаги қизишларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича ўз вақтида чоралар кўрилмаётгани оқибатида авариявий ўчишларга, ускуналарни шикастланишига ва ўз навбатида электр таъминоти бузилган истеъмолчиларни ўринли эътирозларига сабаб бўлувчи ҳолатлар юзага келмоқда.
Ўтказилган ўрганишлар натижалари бўйича маълумотномалар расмийлаштирилиб, инспекция томонидан тизим корхоналарига тегишли кўрсатмалар берилган ва унинг бажарилиши назоратга олинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ электр энергиясидан асоссиз тарзда қарздорлик вужудга келаётганлиги тўғрисида хабарларга муносабат билдирганди. Унга кўра, жорий йилнинг август ойидан “Het Billing” дастурий комплекси ташкил этилган. Айни шу жараёнда эски тизимдан истеъмолчиларнинг архив маълумотларини янги тизимга кўчиришда айрим истеъмолчилар шахсий ҳисобида ноаниқликлар келиб чиққан.
LiveБарчаси