Элдор Шомуродовнинг голи ЖЧнинг энг чиройли голи бўлиши мумкин

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг Конго ДР дарвозасига киритган голи 2026 йилги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг энг чиройли голи бўлиши мумкин. Бу ҳақда FIFA хабар берди.

Ушбу номинацияда ғолиб бўлиш учун гуруҳ босқичида киритилган жами 215 та гол орасидан энг чиройли деб топилган 12 та гол саралаб олинган. Ушбу рўйхатдан Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродовнинг Конго Демократик Республикаси дарвозасига урган “парашют” голи ҳам ўрин олган. Ҳозирча овоз беришнинг биринчи босқичи ўтказилмоқда.

Шомуродовнинг голи дунё футболи юлдузлари – Лионель Месси, Килиан Мбаппе ва Винисиус Жуниор каби машҳур футболчиларнинг голлари билан бир қаторда эътироф этилди.

FIFA мазкур голга юқори баҳо бериб, уни қуйидагича таърифлади:

“Сантиметригача аниқ ҳисобланган ва мукаммал ижро этилган ушбу гол Ўзбекистоннинг Жаҳон чемпионатидаги дебютининг энг ёрқин лаҳзаси бўлди”, дейилади ташкилот хабарида.

Эслатиб ўтамиз, мазкур гол Ўзбекистоннинг Жаҳон чемпионати “К” гуруҳи сўнгги турида Конго Демократик Республикасига қарши баҳсда киритилган эди. Ушбу учрашувда Ўзбекистон 3:1 ҳисобида мағлубиятга учраганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг