Элдор Шомуродов “Рома”да қанча маош олиши маълум бўлди

Спорт 24173
image
-

Аввалроқ, Италиянинг “Рома” клуби “Женоа”нинг ўзбекистонлик ҳужумчиси Элдор Шомуродовни сотиб олиш ҳуқуқи асосида ижарага олгани ҳақида хабар берган эдик.

“Мачт ТВ”нинг хабар беришича, Элдор Шомуродов “Рома”да бир мавсумда 2 млн евро маош олади.

“Женоа” Шомуродовни 2,5 млн евро эвазига ижарага берган. Келишувга кўра, римликлар футболчини 15 млн евро эвазига сотиб олиш мажбуриятини олган. Агар “Рома” кейинги мавсум учун Лига чемпионов йўлланмасини олса, ўзбекистонлик футболчи тўлақонли римликлар сафига ўтади.

Маълумот учун, Элдор Шомуродов "Женоа"га “Ростов”дан 2020 йилнинг октябрида 7,5 миллион евро эвазига кўчиб ўтган ва аввалги мавсумда 8 та гол уриб, 2 та голли узатмани қайд этган эди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1508
Рейтинг: 3
t
×