Расман: Элдор Шомуродов “Рома”га ўтди

Спорт 19606
image

Италиялик журналист-инсайдер Николо Скиранинг хабар беришича, Римнинг “Рома” клуби Элдор Шомуродовни ўз сафига қўшиб олди. Трансфер тафсулотлари тез орада расман эълон қилинади.

Римликлар Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчисини 16 миллион евро эвазига сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олдилар. Шомуродов энди 2026 йилгача “Рома” манфаатларини ҳимоя қилади. “Женоа” футболчининг кейинги сотуви ва шахсий кўрсаткичлари сабабли ҳам маълум миқдорда пул ишлаб олади.

Элдор Шомуродов "Женоа"га “Ростов”дан 2020 йилнинг октябрида 7,5 миллион евро эвазига кўчиб ўтган ва аввалги мавсумда 8 та гол уриб, 2 та голли узатмани қайд этган эди.

“Рома” ўтган мавсумда Италия А сериясида 62 оско тўплаб, 7-ўринни эгаллаган ва Паулу Фонсекани истеъфога чиқарилиб, Жозе Моуриньони бош мураббий этиб тайинланган эди. Жамоа УЕФА конференциялар лигасида иштирок этади.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1248
Рейтинг: 3
t
×