“Эл-юрт умиди” орқали ҳорижий олийгоҳларга юбориладиганлар сони 5 карра оширилади

Жамият

image

Бугун, 29 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси бўлиб ўтмоқда. Мурожаатнома давомида Президент хорижга ўқиш учун юбориладиган ёшлар ҳақида гапирди.

Шавкат Мирзиёевнинг айтишича, “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали нуфузли хорижий олийгоҳларга жўнатиладиган ёшлар сони кўпайтирилади.

“Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали нуфузли хорижий олийгоҳларнинг магистратура ва докторантурасида ўқишга юбориладиган ёшлар сони 5 баробарга оширилади. Янги йилда юртимиздаги 30 та етакчи олийгоҳга ўқув дастурларини ишлаб чиқиш, қабул квотаси ва молиявий масалаларни мустақил ҳал қилиш ҳуқуқи берилади”, дейди Президент.

Шавкат Мирзиёевга кўра, илк бор бакалавр йўналиши бўйича 200 нафар ўғил-қиз ушбу жамғарма орқали жўнатилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Мурожаатнома

Баҳолаганлар

61

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг