“Эль класико”ни ким бошқариши аниқ бўлди

Спорт

image

Испания Ла Лигасининг 35-туридан ўрин олган “Барселона”-“Реал” учрашувни FIFA рефериси Эрнандес Эрнандес бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Бу ҳақда “Relevo” хабар берди.

Эрнандес Эрнандес охирги марта 2019 йилнинг декабрида, жамоалар 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаган “Эль класико”да ишлаган. Умуман олганда, ҳакам фаолиятида 4 та “Эль класико”ни бошқарган. Шундан биттасида “Реал”, биттасида “Барселона” ғалаба қозонган ва яна 2 та баҳсда дуранг қайд этилган.

Учрашувда VAR тизими учун Мартинес Мунуэра масъул бўлади.

Маълумот учун, “Барселона”-“Реал” баҳси 11 май куни бўлиб ўтади. Учрашувга Монтжуикдаги “Олимпия” стадиони мезбонлик қилади. Учрашув Тошкент вақти билан 19:15 да старт олади.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Реал Эль класико

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг