“Эль-класико”да теракт уюштирмоқчи бўлган шахсга суд ҳукми ўқилди
Спорт
−
25 Октябрь 2022 3696 1 дақиқа
“Барселона” ва “Реал” ўртасидаги “Эль-класико” ўйинларидан бирида “Spotify Camp Nou”да портловчи моддалар ўрнатилган дрон ёрдамида теракт режалаштирилган эди. Бу ишда асосий гумондор бўлган Муҳаммад Ясин Амроний уч йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда АS нашри хабар қилди.
Манба хабарига кўра, прокурорлар дастлаб Амронийнинг террорчилик ташкилотларига алоқадорлиги учун унга тўққиз йил қамоқ жазоси беришни сўраган. Суд томонидан Амроний уч йиллик қамоқ жазоси ҳукм қилинди. Террорчи бир муддат Каталония пойтахтида яшаган. У барча тайёргарлик кўрсатмаларини Telegram орқали олиб тургани маълум бўлди.
Тергов ҳужум қачон, қайси йилдаги “Эль-класико” вақтида режалаштирилгани ҳақида маълумот бермаган.
Шунингдек, террорчилар Барселонадаги Саграда Фамилиа яқинида ва Эйфел минораси ёнида терактлар уюштиришни режалаштирган.
Шахзод Шукуров
Live
Барчаси