“Эль-класико”даги баҳсли вазият бўйича VAR суҳбати чоп этилди
Спорт
−
23 Апрель
26882Испания футбол федерацияси “Реал Мадрид” – “Барселона” (3:2) учрашуви бош ҳаками Сезар Сото Градонинг VAR ҳакамлари билан 28-дақиқадаги баҳсли вазият бўйича суҳбатини эълон қилди.
Ўша дақиқада бурчак тўпидан сўнг Ламин Ямал “қаймоқранглилар” дарвозасига зарба берди, унинг зарбасини Андрей Лунин қайтарди, бироқ Ямал йўллаган тўп дарвоза чизиғини кесиб ўтган-ўтмаганини аниқлаб бўлмади.
Градо VAR'даги ҳакамлар билан суҳбатдан сўнг тўп дарвоза чизиғини кесиб ўтмаган, деган қарорга келди.
Бош ҳакам ва VAR суҳбати:
VAR: “Келинг, текширамиз, Сезар, бироз кутинг, ўйинни бошламанг”.
Сото Градо: “Кутамиз. Йўқ, голни автоматик қайд қилиш тизими йўқ. Биз VAR'нинг қарорини кутамиз. Балки гол бўлгандир”.
VAR: "Серхио, бир сония кутинг, биз 360 градуслик кадрни кўрамиз, чунки бизда керакли бурчак йўқ”.
Сото Градо: “Умид қиламанки, бу кадр бизда бор”.
VAR: “Луниннинг танаси кўриш имкониятини кескин камайтирган. Бир сония кутинг. Биз ҳали ҳам керакли кадрни излаяпмиз”.
Сото Градо: “Биз шошилмаяпмиз, бу жуда муҳим қарор, барча камераларни текширинг”.
VAR: “Керакли кадр йўқ. Вазият бўйича бошқа камералар йўқлигини тасдиқлаймизми?”
Сото Градо: “Кутамиз”.
VAR: “Сезар, биз ўйинни бурчак тўпи билан қайта бошлаш қарорига келдик, бизда тўп чизиқни кесиб ўтганига исбот йўқ, шунинг учун ўйин бурчак тўпи билан қайта бошланиши керак. Бурчак зарбаси”.
Ҳолат бўйича “Барселона” президенти Жоан Лапорта агар ҳакамлар Ламин Ямалнинг зарбасидан сўнг “Эль-класико”да каталонияликларнинг голи бўйича хатога йўл қўйгани исботланса, Ла Лига раҳбариятидан “Реал” билан ўйинни такрор ўтказишни талаб қилмоқчи.
LiveБарчаси