Эквадорда даҳшатли зилзила юз берди. Қурбонлар бор
Олам
−
19 Март 2023
15238Кеча, 18 март куни Эквадорда 6,7 магнитудали зилзила қайд этилди. Бу ҳақда Европа-Ўртаер денгизи сейсмология маркази хабар берди.
Табиий офат эпимаркази 32 минг киши истиқомат қиладиган Наранхаль шаҳридан 17 км жануби-ғарбда бўлган. Зилзила ўчоғи 85 км чуқурликда жойлашган.
Қайд этилишича, ер силкиниши оқибатида ҳозиргача 13 киши ҳалок бўлган. Камида 126 нафар шахс жароҳатланган.
Расмий маълумотларга кўра, 50 га яқин турар-жой биноси шикастланган, 7 таси бутунлай вайрон бўлган. Шунингдек, 17 та таълим муассасаси, 31 та тиббиёт пункти бинолари зарар кўрган.
Ушбу зилзила мамлакатнинг 24 вилоятидан 13 тасида сезилган.
LiveБарчаси
Қашқадарёнинг Ғелон қишлоғига қор ёғди.
19 Апрель