Экстремистик жиноят қилган ўзбекистонлик Польшада ушланди

3-саҳифа

image

Польша Республикасида қўлга олинган ва экстремистик йўналишдаги жиноятни содир этганликда айбланиб халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси мамлакатга экстрадиция қилинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, мазкур шахс Жиноят кодексининг 244-2-моддаси (диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланмоқда.

Маълум бўлишича, жиноят иши қўзғатилганидан сўнг айбланувчи Ўзбекистон ҳудудини тарк этиб, узоқ вақт хорижда яширинган. Шундан сўнг, у Интерпол каналлари орқали халқаро қидирувга берилган.

Интерполнинг Тошкент ва Варшавадаги Миллий марказий бюролари ҳамкорлигида, шунингдек, Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонаси иштирокида қидирувдаги шахснинг яшаш манзили аниқланган.

Халқаро ҳамкорлик ва экстрадиция тартиб-таомиллари якунлангач, у Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси ходимларига топширилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси Туркия ҳудудида қўлга олиниб, мамлакатга қайтарилгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг