Экспортёрдан импортёрга: Ўзбекистон “Газпром”дан газ сотиб олувчи давлатга айланди 

Жамият 11853
image
-

Ўзбекистон Россиянинг “Газпром” компаниясига газ сотувчи давлатдан газ сотиб олувчига айланди. Бу ҳақда Россия концерни Евробондларининг янги сони ҳисоботи ва меморандумида хабар берилган.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон 2018 йилда “Газпром”га 3,8 миллиард куб метр газ етказиб берган. 2019 йилда етказиб бериш ҳажмини 4,9 млрд куб метргача оширган ва уларни 2020 йилда тўхтатган. Жорий йилнинг биринчи чорагида ҳам ўзбек гази Россия концернига етказиб берилмаган.  

Ўтган йилда “Газпром” туркман газини Ўзбекистонга етказиб беришни бошлаган: 2020 йилда 0,9 миллиард куб метр газ етказиб берилган. Жорий йилнинг биринчи чорагида бу кўрсаткич 1,5 миллиард куб метрга етган. 

Шуниси эътиборга лойиқки, Ўзбекистон 2021 йилнинг биринчи чорагида “Газпром” ва Туркманистондан Хитойга экспорт қилиши мумкин бўлган газдан (0,54 миллиард куб метр) уч баравар кўпроқ сотиб олган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 702
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×