EИ ҳам Дамашқдаги дипломатик ваколатхонасини қайта очади
Олам
−
17 Декабрь
946
Европа Иттифоқи Суриянинг янги расмийлари билан алоқаларни давом эттириш учун Дамашқдаги дипломатик ваколатхонасини қайта очмоқда. Бу ҳақда “The Journal” хабар берди.
“Биз Сурияда конструктив мулоқот ўтказиш ва у ердан маълумот олиш учун ваколатхонани қайта очамиз”, деган расмийлар.
Шунингдек, Европа дипломатияси раҳбари Кая Каллас Европа Иттифоқи аллақачон “мамлакатнинг янги раҳбарияти билан эҳтиёткор алоқаларни бошлаганини” таъкидлаган.
“Биз Сурияда бўшлиқ қолдира олмаймиз, Европа Иттифоқи у ерда бўлиши керак”, деган Каллас.
Маълумот учун, Европа Иттифоқи мамлакатдаги фуқаролар уруши пайтида Дамашқдаги Асад режими билан алоқаларини узган, аммо маҳаллий аҳолига ёрдам бериш учун асосий гуманитар ёрдам донори бўлиб қолган.
Эслатиб ўтамиз, 14 декабрь куни Сурия пойтахти Дамашқдаги Туркия элчихонасида 12 йиллик танаффусдан кейин ушбу мамлакат миссияси ўз фаолиятини қайта бошлаганди. 2012 йилда фаолиятини тўхтатган элчихона расмий равишда Туркиянинг Мавританиядаги элчиси Бурҳон Кўрўғли билан вақтинча ишлар вакили вазифасини бажарувчи сифатида очилганди. Туркия Ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан 12 декабрь куни Кўрўғлини расман янги лавозимга тайинлаган эди.
LiveБарчаси