ЕЧЛ қироли уйғонди

Спорт

image

Айни дамда Европа Чемпионлар лигаси турнири тарихида мутлақ тўпурар бўлиб турган Криштиану Роналду мусобақанинг гуруҳ босқичида бироз омадсиз иштирок этаётган эди. Ҳужумчи кечаги ўйинга қадар, 7 та баҳсда майдонга тушиб, атига бир маротаба рақиблари дарвозасини ишғол этган. Аммо у кеча нимчорак финал доирасидаги “Атлетико”га қарши Туринда ўтказилган ўйинда, бир йўла уч маротаба мадридликлар дарвозаси томон йўл топа олди.

Бу голлар ушбу мавсум ҳисобидан португалиялик бисотидаги тўртинчи голга айланди. Айни дамда ЧЛ тўпурарлари рўйхатини полшалик Роберт Левандовски 8 та гол билан бошқариб турибди. Ундан кейинги поғонада Лионел Месси 6 та гол билан бораяпти.

Эслатиб ўтамиз, мутлақ рекорд Криштиану Роналдуга тегишли ва унинг номига 124 та гол расмийлаштирилган. Азалий рақобатчи Мессида эса ҳозирча 106 та гол мавжуд.


Мақола муаллифи

Теглар

Лионел Месси Европа Чемпионлар лигаси Криштиану Роналду

Баҳолаганлар

77

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг