Эъзоза Каримова ҳам янги лавозимга тайинланди
Жамият
−
05 Октябрь 1805 1 дақиқа
Эъзоза Каримова Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбарининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
Маълумот учун, Эъзоза Каримова 1973 йили Наманган вилояти Наманган туманида туғилган. 1990-1996 йилларда Тошкент давлат университетининг фалсафа факультетида таҳсил олган. 2021 йилда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлигида бўлим бошлиғи, сўнг Президент таълим муассасалари агентлиги директори маслаҳатчиси бўлган. 2023-2024 йилларда “Янги Ўзбекистон” университетида проректор сифатида фаолият юритган. 2025 йил май ойида эса Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари – Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ректори лавозимига тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, у 2025 йилнинг июлида Мактабгача ва мактаб таълими вазири лавозимига тайинланган эди.
Жорий йилнинг 3 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ягона Таълим ва илм-фан вазирлиги сифатида қайта ташкил этилди.
Live
БарчасиСергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь