Эҳтиёт бўлинг, ис гази! Заҳарланмаслик учун нима қилиш керак?
Фойдали 20 Ноябрь 21:26
1814
Жорий йилда Ўзбекистонда ис гази билан боғлиқ нохуш ҳолатлар кўплаб кузатилмоқда. Улардан бири кеча, 19 ноябрь куни содир бўлиб, етти кишини ҳаётдан олиб кетди. Бугун эрталаб хабар берганимиздек, Жиззахда вилояти Зомин туманида 7 нафар ишчи ИИБга қарашли бинода ис газидан заҳарланиб вафот этди. Хўш, ис газидан заҳарланмаслик учун нима қилиш керак?
Ҳаво-газ аралашмаси чақнашидан сақланинг!
Турмушда фойдаланиб келинаётган ёқилғи маҳсулотлари ичида табиий газ (метан, пропан) сизиб чиқиши ва ҳаво билан аралашма ҳосил қилиб, портлашга хавфлилиги билан ажралиб туради.
Газ оқимининг тўсатдан (авариявий) узилиши ва қайта уланиши натижасида хона ичида газ тўпланиши, ёниб турган газ анжомларини қаровсиз қолдириш, иситиш асбоб-анжомларига газни улашда хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаслик, газ қувурларига ўзбошимчалик билан уланиш оқибатида хаво-газ аралашмасини портлаши хамда ёнғин содир бўлиши мумкин.
Шунингдек, аҳоли томонидан хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган қўлбола, ностандарт газ жиҳозларидан фойдаланиш, газ тармоқларига резина шланг орқали уланиш, носоз ҳолатдаги дудбуронлардан фойдаланиш ҳамда хонадон ичида очиқ оловдан иситиш мақсадида фойдаланиш ҳолатларининг учраб туриши фуқароларининг ис газидан заҳарланишига ҳамда ҳаво-газ аралашмасини чақнаши натижасида жабрланиши, ҳаттоки ҳалок бўлишига олиб келмоқда.
• хавфсизлик ва созлаш автоматикасини узиб қўйиш. Газ асбоблари, автоматикаси, арматураси ва газ баллонлари носозлигида газдан фойдаланиш;
• дудбурон ва шамоллатиш каналлари ўз вақтида текширмасдан газдан фойдаланиш;
• махсус маълумотга эга бўлмай ва газ хўжалиги корхонасидан рухсатнома олмай туриб, дудбурон ҳамда шамоллатиш каналларини тозалаш, текшириш ҳамда газ-баллон қурилмасининг баллонларини алмаштириш;