Дзюдо: Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида биринчи ўринни эгаллади

Спорт 9240
image
-

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Франция пойтахти Париж шаҳрида давом этаётган ҳарбийлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этмоқда.

Улуғбек Азизов ва Тоҳир Файзиев мураббийлигидаги ўзбекистонлик дзюдочилар яккалик баҳслари якунига кўра, 4 та олтин, 1 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Диёра Келдиёрова (-52 кг), Дилшоджон Баратов (-60 кг), Давлат Бобонов (-90 кг) ва Музаффарбек Тўрабоев (-100 кг) жаҳон чемпионига айланган бўлса, Шоҳруҳ Бахтиёров (+100 кг) бронза медалига сазовор бўлди. Бугун жамоавий баҳслар бўлиб ўтади.

Иккинчи ўринни бразилиялик дзюдочилар 3 та олтин, 4 та кумуш, 4 та бронза медали билан банд этди, кучли учлик Франция терма жамоасига насиб этди. Мезбонлар 3 та олтин, 3 та кумуш, 4 та бронза медалига эга чиқишди. Австрия 2 та олтин, Россия ва Словакия терма жамоалари 1 тадан олтин медални қўлга киритди.

Маълумот учун, Токио Олимпиадаси совриндори Давлат Бобонов Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) рейтингида биринчи ўринда қайд этилган.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 426
Рейтинг: 3
t
×