Дзюдо: Шарофиддин Болтабоев 10 дақиқалик баҳсдан сўнг чорак финалга йўл олди

Спорт

image

Дзюдо бўйича -81 кг вазн тоифасида Олимпия ўйинларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Шарофиддин Болтабоев болгариялик Ивайло Иванов билан баҳс олиб борди ва якунда ғалаба қозонди. Баҳснинг асосий вақтида ҳисоб очилмади, дзюдочилар “олтин очко” учун беллашди. 

Шарофиддин Болтабоев 10 дақиқа давом этган беллашувда “вазари” баҳоси эвазига ғалаба қозонди ва чорак финалга йўлланмани қўлга киритди. Бу босқичда унга 2019 йилги Жаҳон чемпиони австриялик Шамил Борчашвили рақиблик қилади.

Шарофиддин Болтабоев дастлабки босқичда вануатулик Уго Кумбогани билан баҳс олиб борган ва иппон баҳоси билан ғалаба қозонган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Дзюдо Токио-2020 Шарофиддин Болтабоев

Баҳолаганлар

27

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг