Дзюдо бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 2-кунида нималар рўй берди?
Спорт 23 Декабрь 2021 14:52
1625
Кеча, 22 декабрь куни Тошкент шаҳридаги “Юнусобод” спорт мажмуасида дзюдо бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатининг 2-куни кутилмаган натижалар билан эсда қолди. Спортчилар 5 та вазн тоифасида баҳс олиб боришди.
73 кг вазн тоифасида Ўзбекистоннинг биринчи рақамли дзюдочиси Ҳикматуллоҳ Тўраев кутилмаганда саралаш босқичидаёқ мағлубиятга учраб, мусобақани тарк этди. Ушбу вазнда Шаҳрам Аҳадов мамлакат чемпиони бўлди. Тўраев жорий йилда Абу-Даби “Катта дубулға” турнирида кумуш медални қўлга киритган эди. У Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) рейтингида 3055 очко билан 5-ўринни эгаллаб турибди.
81 кг вазнда эса кутилганидек, Шарофиддин Болтабоев олтин медални қўлга киритди. Унинг финалдаги рақиби Маъруф Ҳидиров эса онасини вафот этгани сабаб финал баҳсида иштирок эта олмади. Болтабоев IJF рейтингида 3-ўринда бормоқда (4356 очко).
90 кг вазн тоифасидаги баҳслар ҳам анча шиддатли кечди. Олтин медаль учун кечган муросасиз беллашувда сурхондарёлик Шермуҳаммад Жандреев тошкентлик Достон Мейлиевдан устун келди.