Дзюдо бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 1-кунида нималар рўй берди?
Спорт 22 Декабрь 2021 13:58
1404
Кеча, 21 декабрь куни Тошкент шаҳридаги “Юнусобод” спорт мажмуасида дзюдо бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати бошлангани ҳақида хабар берган эдик. Мусобақанинг 1-кунида 5 та вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланди.
Турнир кутилмаган натижаларга бой бўлди. -60 кг вазн тоифаси етакчиси, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Камран Нуриллаев саралаш баҳсларидаёқ мағлубиятга учради. Токио Олимпиадаси иштирокчиси Сардор Нуриллаев эса -66 кг вазнда бронза медалини қўлга киритди. Сардор айни пайтда Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) рейтингида 7-поғонани эгаллаб турибди (3569 очко).
Шунингдек, қизлар ўртасида 52 кг вазн тоифасида кутилганидек, Диёра келдиёрова барча рақибалари устидан ғалаба қозонди. Самарқандлик спортчи IJF рейтингида 10-ўринда бормоқда (3142 очко).