Дуров Қозоғистонда болаларни ўқитиш учун 350 минг доллар ажратди
Бу қизиқ
−
16 Август
2420Telegram ва ВКонтакте асосчиси Павел Дуров Қозоғистоннинг чекка ҳудудларидан келган кам таъминланган 12 нафар иқтидорли боланинг IQanat мактабида таълим олиши учун 350 минг доллардан ортиқ маблағ ажратди. Бу ҳақда “Tengrinews” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, Павел Дуров яқинда Қозоғистонга қилган сафари чоғида иқтидорли болалар учун мўлжалланган IQanat мактабига ташриф буюрган. Мактабнинг раҳбари Айдин Раҳимбоев Дуров ушбу мактабни илк бор Google харитасида кўриб қолгани ва унга ташриф буюришни хоҳлаганини билдирган.
“Маълум бўлишича, Павел бизнинг мактабимизни Google харитасида кўриб қолган ва ташриф буюришни хоҳлаган. У ўқув жараёнининг тафсилотлари, олимпиадаларда ўн минглаб қишлоқ болалари орасидан энг яхшилари қайси форматда саралаб олинаётгани ҳақида сўради. Оддий қишлоқ болалари ўқув йили давомида қанчалик ўзгариб, кучли билимга эга бўлиши, сўнгра энг яхши университетларга ўқишга киришини билганидан сўнг ўқиш ҳақини тўлашга қийналаётган ўқувчиларга ўзи ҳомийлик қилишини таклиф қилди”, деб ёзади Ойдин Раҳимбоев Facebook’даги саҳифасида.
Нашрга кўра, маблағ ўқиш, хона, овқат, китоблар ва бошқа харажатларни қоплайди. Бу эса болалар таълимини яхшилаш ва муваффақиятга эришиш имконини беради. Грант асосан катта ва кам даромадли оилаларга мўлжалланган. Павел Дуров ҳар бир боланинг тарихи, қаерда яшаши, қандай муваффақиятларга эришгани ҳақида шахсан танишиб чиққан ва 12 нафар ўсмирни саралаб олган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июнь ойида Павел Дуров Тошкент, Бухоро ва Самарқандга келганди.
LiveБарчаси