Дунёнинг етакчи институтида Ўзбекистон бурчаги ташкил қилинди
Жамият
−
30 Январь 1253 1 дақиқа
Дунёнинг биринчи рақамли олий таълим даргоҳи – Massachusetts Institute of Technology (MIT) марказий Ҳайден кутубхонасида Ўзбекистонга бағишланган махсус китоб бурчаги “Uzbek Books Collection Corner” ташкил этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Мазкур бурчакда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг асарлари, Янги Ўзбекистон тарихи, жадидчилик ҳаракати, миллий уйғониш даври, шунингдек, бой маданий ва маънавий меросимизни ёритувчи 120 дан ортиқ илмий, тарихий ва бадиий асарлар жамланган.
Қайд этилишича, ушбу тўплам MIT кутубхонасида хорижий давлатларга оид энг йирик жамланмага айланган.
Маълумот учун, Massachusetts Institute of Technology – АҚШнинг Массачусетс штати, Кембриж шаҳрида жойлашган, 1861 йилда ташкил этилган дунёнинг энг нуфузли университетларидан бири. У асосан муҳандислик, технология, сунъий интеллект, физика, математика, иқтисод ва тадбиркорлик соҳаларида етакчи ҳисобланади. MIT илмий тадқиқотлар, инновациялар ва стартаплар билан машҳур бўлиб, унинг битирувчилари ва профессорлари кўплаб Нобель мукофотлари соҳиби бўлган.
Live
Барчаси