Дунёнинг энг кекса фуқароси вафот этди

Олам

image

Дунёдаги энг кекса фуқаро Люсиль Рэндон 118 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Гиннеснинг рекордлар китоби сайтида маълум қилинди. 

Люсиль Рэндон 1904 йил 11 февралда Франция жанубида туғилган. У 119 ёшга киришига 25 кун қолганди. 

Франциялик аёл 2022 йилнинг апрель ойида 118 ёшу 73 кунлик бўлганида дунёнинг энг кекса фуқароси деб тан олинган эди.

Қайд этилишича, Рэндон ёшлигида ўқитувчи ва ҳоким бўлган, Иккинчи Жаҳон уруши пайтида болаларга қараган, кейин эса у етимлар ва қариялар билан ишлаган. 1944 йилда у католик роҳибаси бўлди.

Гиннеснинг рекордлар китобига кўра, франциялик аёл Жанна Луиза Кальмент (1875 – 1997) ер юзидаги энг узоқ умр кўрган – 122 йил.

Эркаклар ўртасида энг узоқ умр кўрган шахс япониялик Жироэмон Кимура (1897 – 2013) эди – 116 ёш.


Мақола муаллифи

Теглар

энг кекса фуқаро Гиннеснинг рекордлар китоби

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг