Дунёнинг энг қиммат спорт клублари эълон қилинди. “Барса” ва “Реал” кучли ўнликда эмас

Спорт 10863
image

Американча футбол бўйича Техас штатининг (АҚШ) “Даллас Ковбойс” клуби дунёдаги энг қиммат жамоаси деб топилди. Ковбойларнинг умумий нархи 8 миллиардни ташкил қилади. Бу ҳақда рейтинглар тузиш бўйича етакчи нашр бўлган “Forbes” журнали эълон қилди.

Қайд этиш керакки, иккинчи ўрин ҳам американча футбол жамоасига тегишли. Массачусетс штатининг “Нью-Ингленд Пэтриотс” клубининг нархи 6,4 миллиард долларга тенг. Кучли учликка ҳам американча футбол вакили “Лос-Анжелес Рэмс” якун ясаб берган. Жамоанинг қиймати 6,2 миллиардга баҳоланган.

Дунёнинг энг қиммат 10 та спорт жамоаси билан танишинг:

1. “Даллас Ковбойс” (спорт тури – американча футбол), (умумий қиймати – 8 миллиард доллар);

2. “Нью-Ингленд Пэтриотс” (американча футбол), (6,4 миллиард доллар);

3.  “Лос-Анжелес Рэмс” (американча футбол), (6,4 миллиард доллар);

4. “Нью-Йорк Янкис”  (бейсбол), (6 миллиард доллар);

5. “Нью-Йорк Жайентс” (американча футбол), (6 миллиард доллар);

6. “Нью-Йорк Никс” (баскетбол), (5,8 миллиард доллар);

7. “Чикаго Беарз” (американча футбол), (5,8 миллиард доллар);

8. “Голден Стэйт Уорриорз” (баскетбол), (5,6 миллиард доллар);

9. “Вашингтон Коммандерс” (американча футбол), (5,6 миллиард доллар);

10. Лос-Анжелес Лейкерс (баскетбол), (5,5 миллиард доллар).

Эътиборли жиҳати шундаки, томошабоплиги тарафдан дунёдаги энг етакчи спорт тури ҳисобланадиган футболдан биронта жамоа кучли ўнликдан жой эгаллай олмаган. Футболдаги энг яхши натижа Испаниянинг “Реал Мадрид” клубига тегишли бўлган. Мадрид клуби 5,1 миллиард долларга баҳоланган. Бу “лос бланкос”га умумий ҳисобда 50 та жамоа киритилган рейтингнинг 13-поғонасидан жой олишга ёрдам берди.

“Реал Мадрид”нинг азалий рақобатчиси “Барселона” эса 5 миллиардлик нарх билан 15-ўринни эгаллаган. Умуман олганда, 50 та жамоа ичида 8 та футбол клуби бор, холос.

“Forbes” рейтингига кирган 8 та клуб билан танишинг:

1. “Реал Мадрид”– 5,1 миллиард доллар (умумий рейтингдаги ўрни 13);

2. “Барселона” – 5 миллиард доллар (15);

3. “Манчестер Юнайтед” – 4,6 миллиард доллар (19);

4. “Ливерпуль” – 4,45 миллиард доллар (22);

5. “Бавария” – 4,28 миллиард доллар (23);

6. “Манчестер Сити” – 4,25 миллиард доллар (24);

7. ПСЖ – 3,3 миллиард доллар (48);

8. “Челси” – 3,1 миллиард доллар (50).

“Forbes” ўз рейтингига киритган жамоаларнинг нақд 30 таси Америка миллий футбол лигасига (NFL – The National Football League) тегишли ҳисобланади. Ушбу 30 таликнинг умумий қиймати 136,62 миллиард долларни ташкил этган. Мос равишда NBА (National Basketball Association) 7 та жамоа (уларнинг қиймати 30,60 миллиард доллар) ва МLB'да (Major League Baseball) 5 та жамоа (21,28 миллиард доллар) киритилган.

Футбол лигалари орасида энг яхши кўрсаткич Англия чемпионатига тегишли бўлиб, Премьер лиганинг 4 та клуби 16,40 миллиард долларга баҳоланган. 

Лигалар кесимидаги инфографика билан қуйида танишишингиз мумкин:

Рейтингдаги  50 та жамоадан нақд 42 таси Америка Қўшма Штатлари вакили ҳисобланади. АҚШ ўзининг энг яқин таъқибчиси бўлган Англияни 38 талик фарқ билан ортда қолдирмоқда. Биргина Калифорния штатининг ўзидан 8 та жамоа жой олган бўлса, бутун бошли Буюк Британияда эса бундай жамоаларнинг сони 4 тани ташкил этади.

Дунёнинг энг қиммат спорт жамоалари айнан қаердан эканлиги билан танишинг:

Маъруф Абдумаликов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 120
Рейтинг: 3
t
×