Дунёнинг энг қиммат футбол клублари рейтинги эълон қилинди
Спорт
−
10:28 618 1 дақиқа
“Brand Finance“ таҳлилий платформаси 2026 йил учун тузилган дунёнинг энг қиммат футбол клублари бўйича янгиланган рейтингни эълон қилди. Унда “Реал Мадрид” 2,36 миллиард евролик бренд қиймати билан дунёнинг энг қиммат футбол клуби мақомини сақлаб қолмоқда.
Иккинчи ўриндан 1,94 миллиард евро билан “Барселона” жой олган. Кучли учликни 1,51 миллиард евролик кўрсаткич билан Лодоннинг “Арсенал” жамоаси якунлаган.
2026 йилда бренд қиймати бўйича энг қиммат футбол клублари:
- “Реал Мадрид” – 2,36 миллиард евро;
- “Барселона” – 1,94 миллиард евро;
- “Арсенал” – 1,51 миллиард евро;
- “Бавария” – 1,49 миллиард евро;
- “Пари Сен-Жермен” – 1,48 миллиард евро;
- “Манчестер Сити” – 1,46 миллиард евро;
- “Ливерпуль” – 1,45 миллиард евро;
- “Манчестер Юнайтед” – 1,42 миллиард евро;
- “Челси” – 941 миллион евро;
- “Боруссия Дортмунд” – 654 миллион евро.
Live
Барчаси