Дунёнинг энг қари эркаги маълум бўлди
Бу қизиқ
−
13 Апрель
15832Англиялик Жон Тиннисвуд 111 ёшда дунёдаги энг кекса эркакка айланди. Бу ҳақда Гиннеснинг рекордлар китобида маълум қилинди.
Билдирилишича, бир асрдан кўпроқ вақт давомида нафақада бўлган Тиннисвуд апрель ойи бошида 114 ёшли венесуэлалик Хуан Виценте Перес Мора вафотидан сўнг ер юзидаги энг кекса эркакка айланган.
Тиннисвуд 1912 йилда Англия шимолидаги Мерсисайд графлигида туғилган. Собиқ почта ходими ва нафақадаги ҳисобчи Тиннисвуднинг умр кўриш давомийлиги бугунги кунгача 111 йил-у 228 кунни ташкил қилади.
Унинг таъкидлашича, унинг узоқ умр кўришига "фақат омад" сабаб бўлган ва диетанинг алоҳида сири йўқ. Тиннисвуд узоқ умр кўриши сабабини шундай тушунтиради:
"Сиз жуда кўп ёки жуда кам яшашингиз мумкин, бу ўзингизга боғлиқ эмас".
Эслатилишича, Гиннесга дунёдаги энг узоқ умр кўрган эркак сифатида япониялик Жироэмон Кимура кирган, у 116 йил 54 кун яшаган. Сайёрамиздаги энг узоқ умр кўрган аёл эса 117 ёшли испаниялик Мария Браньяс Морера ҳисобланади.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь