Дунёнинг ҳолига боқ: Коронавирус юқтириб олганлар 3 млндан ошди
Олам
−
27 Апрель 2020
5829Бугун, 27 апрель куни дунёда коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 3 млндан ошиб, 3 002 303 тага етди. Вирус қурбонлари 208 131 нафарни ташкил этяпти, 878 813 киши касалликдан фориғ бўлган.
Вирус тақралиши бўйича АҚШ мутлақ етакчилик қиляпти. Мамлакатда 972 969 киши коронавирус юқтирган. Уларнинг 55 118 нафари ёки беморларнинг 5,6 фиоизи вафот этган ва 107 226 нафари ёки 11 фоизи даволанган. Мамлакатда мавжуд беморлар 810 625 киши.
Коронавирус тарқалиши бўйича иккинчи ўринда Испания кетяпти. Мамлакатда 229 422 кишида коронавирус аниқланган. Шундан 120 832 нафари ёки 52,6 фоизи даволанган, 23 521 киши ёки 10,2 фоизи ҳалок бўлган. Мамлакатда мавжуд беморлар сони 85 069 кишини ташкил этмоқда.
Европада коронавирус ўчоғи бўлган Италияда 199 414 кишида коронавирус аниқланган. Улардан 26 977 нафари ёки 13,5 фоизи қурбон бўлди, 66 624 киши ёки 33,4 фоизи касалликдан фориғ бўлди. Мамлакатда мавжуд беморлар сони 105 813 нафар.
Франция COVID-19 инфекциясининг тарқалиш кўлами бўйича тўртинчи ўринда боряпти. Мамлакатда 162 220 кишида коронавирус аниқланган. Уларнинг 22 890 нафари ёки 14,1 фоизи вафот этган ва 45 683 нафари ёки 28,1 фоизи даволанган. Мавжуд берморлар 93 647 нафар.
Коронавирус тарқалиши бўйича дастлабки бешталикни германия якунлаб берган. Бугунгача Германияда 158 142 киши коронавирус юқтирган. Уларнинг 5 985 нафари ёки 3,7 фоизи вафот этган ва 114 500 нафари ёки 72,4 фоизи даволанган. Мавжуд беморлар 37 657 нафар.
Коронавирус тарқалиши бўйича кейинги бешталикдан Буюк Британия (154 038), Туркия (110 130), Эрон (91 472), Россия (87 147) ва Хитой (83 912) жой олган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтда беморлар сони 1904 нафарни ташкил этмоқда. Бугунгача беморларнинг 892 нафари соғайди, беморларнинг 8 нафари вафот этган.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor