Дунёни янги уруш кутяптими? Песков жавоб берди

Олам

image

Америка Президенти Жозеф Байденнинг Россия Президенти Владимир Путинга яқинда қилган баёнотидан кейин ҳам Россия АҚШ билан муносабатларни давом эттиришга интилади. Бу ҳақда Россия Президенти Матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилган. 

"Президент ҳар қандай ҳолатда ҳам икки мамлакат ва бутун дунё манфаатлари учун муносабатларни давом эттириш истагини билдирди", деган Песков дунёни янги совуқ уруш кутаяптими, дея берилган саволга. 

Шу билан бирга, Песков "биз Байденнинг баёнотларини эътиборсиз қолдиролмаймиз", деб қўшимча қилган. 

Аввалроқ, Байден ABC News телеканалига берган интервьюсида Россия АҚШдаги сайловларга аралашишга урингани учун Путин жавоб бериши кераклигини айтганди. Кейин эса журналистнинг “Сиз Путинни қотил деб ўйлайсизми?”, деган саволига у қуйидагича жавоб қайтарди: “ҳа, ўйлайман”. 

Путиннинг ўзи Байденнинг сўзларига муносабат билдириб, унга соғлик тилади. Кейинроқ эса Россия Президенти Байденга жонли эфирда мулоқот қилишни таклиф қилди. 

Кейинроқ, Жо Байденнинг бугун етарлича банд бўлиши ва Владимир Путин билан гаплаша олмаслиги маълум бўлди. 


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Россия

Баҳолаганлар

932

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг