Дунёдаги энг кичик одам вафот этди

Олам

image

Дунёнинг энг кичик одам деб тан олинган непаллик Хагендра Тапа Магар 28 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Гиннесс рекордлар китоби сайтида маълум қилинди.

Магарнинг бўйи 67,08 сантиметр эди. У Покхара шаҳридаги шифохонада пневмония касаллигидан вафот этган.

У Гиннес рекордлар китобига 2011 йилда киритилган. Хагендра жамоатчилик эътиборига тезда тушган. Шу сабабли Непал ҳукумати ундан туризмни ривожлантириш учун фойдаланган. У 2011 йилда Непалнинг туризм соҳасидаги кўнгилли вакили этиб тайинланганди.

Энди ўзи мустақил ҳаракатлана оладиган дунёдаги энг кичик одам мақоми 70,21 см бўйга эга колумбиялик Эдуарду Ниньо Эрнандесга ўтди.


Мақола муаллифи

Теглар

Хагендра Тапа Магар Гиннес рекорди

Баҳолаганлар

324

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made

Мавзуга доир янгиликлар