Дунёдаги энг катта тимсоҳ нобуд бўлди
Бу қизиқ
−
03 Ноябрь
52419Кеча, 2 ноябрь куни Австралияда дунёдаги энг катта тимсоҳ нобуд бўлди. Бу ҳақда СNN хабар берди.
Тимсоҳнинг лақаби Кассиус бўлиб, у 1987 йилдан бери ҳайвонот боғида яшаб, 2010 йилгача ўсишда давом этган.
Тузли сув тимсоҳининг узунлиги 5,48 метр, оғирлиги бир тоннага яқин эди. У тахминан 110 йил яшаган. Тимсоҳ Шимолий ҳудудда ушланган, у деҳқонларнинг чорва молларини овлаган, моторли қайиқларга ҳужум қилган ва бир вақтнинг ўзида олдинги чап панжасининг бир қисмини, тумшуғининг бир бўлагини ва думининг учини йўқотган.
Зоологларнинг фикрига кўра, у одатда ёввойи табиатда яшайдиган бундай тимсоҳларга қараганда анча узоқроқ яшаган. Унинг соғлиги 5 октябрда ёмонлаша бошлаган.
“Касcиус фақат тимсоҳ эмас, у бизнинг оиламиз аъзоси эди ва ҳайвонот боғи эгаси Жоржнинг 37 йил давомида ажойиб дўсти ҳисобланган”, деган ҳайвонот боғи расмийлари.
Квинсленд сайёҳлик шаҳри – Кэрнс яқинидаги Яшил оролда жойлашган Marineland Melanesia Crocodile Habitat ташкилотининг хабарига кўра, у жуда кекса эди ва ёввойи тимсоҳ шунча йилдан кейин ҳам яшайди, деб тахмин қилинган. Аммо у нобуд бўлган.
“Касcиусни жуда соғинамиз, лекин бизнинг севгимиз ва у ҳақидаги хотираларимиз қалбимизда абадий қолади”, дейилган ташкилот хабарида.
Касcиус дунёдаги энг катта тимсоҳ сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган.
Гиннес маълумотларига кўра, у 2013 йилда узунлиги 6,17 м (20 фут 3 дюйм) бўлган Филиппин тимсоҳ Lolong'нинг ўлимидан кейин ушбу унвонга сазовор бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Франциянинг Шампань шаҳридаги Bluewater Lakes балиқ овлаш кўлида Сабзи лақабли улкан сазан балиқ нобуд бўлганди. Балиқнинг аниқ ёши сир бўлиб қолсада, кўплаб мутахассислар у тахминан 20 йил яшаган ва қариликдан вафот этган деб ҳисоблайди. Олтин балиқ ўз кўли ёнига дафн қилинган ва у ерда балиқ хотираси учун ёдгорлик тахтаси ўрнатилганди.
LiveБарчаси