Дунёдаги энг қиммат зумрад сотилди

Бу қизиқ

image

Шаҳзода Садриддин Оғахон III нинг Cartier брошидан зумрадлари кимошди савдосида сотилди ва янги қиймат рекордини ўрнатди. Бу ҳақда “CBS News” хабар берди.

Олмос билан безатилган, зумраддан ясалган брош рекорд даражада 9 миллион долларга сотиб олинган.

“Шундай қилиб, зумрад дунёдаги энг қиммат яшил тошга айланди”, дейилади хабарда.

Садриддин Оғахон 1960 йилда келини Нина Шейла Диара учун Cartier безакларини буюртма қилган. Унинг илтимосига кўра, брош 37 каратли зумрад билан безатилган.

1969 йилда Диара ҳайвонларга ёрдам бериш учун зумрадни кимошди савдосига қўйган. Уни француз заргарлик компанияси Van Cleef & Arpels 580 минг Швейтсария франкига сотиб олган. Бир неча йил ўтгач, марварид “олмос қироли” лақабли Гарри Уинстоннинг қўлига ўтган. У брошдан маржон ясаган ва 2024 йил ноябрь ойида Садриддин Оғахон совғаси яна кимошди савдосида пайдо бўлди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Женевада кимошди савдосига қўйилган энг катта мовий олмос – Bleu Royal 44 млн долларга сотилганди. Christie’s аукцион уйида сотилган ёрқин мовий рангга эга бўлган қимматбаҳо тош шу кунгача топилган олмослар ичидаги энг ноёбларидан бири ҳисобланади.

Муҳаммад Ҳодиев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

зумрад Шаҳзода Садриддин Оғахон III Cartier

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг