Дунёдаги энг қиммат шаҳарлар маълум бўлди. Tошкент нечанчи ўринни эгаллади?
Жамият
−
17 Январь 2020
18573Цюрих, Базел ва Лозанна дунёнинг энг қиммат шаҳарлари деб эълон қилинди. Бу ҳақда "Numbeo" маълумотлар базаси веб-сайтида хабар берди.
Цюрих
Базел
Лозанна
Рейтингда тўртинчи ва бешинчи ўринларни Швецария шаҳарлари - Женева на ва Берн эгаллади.
Женева
Берн
Кучли ўнликдан Ставангер, Осло, Tрондхайм (Норвегия), Рейкьявик (Исландия) ва Берген (Норвегия) жой олди.
Ставангер
Осло
Tрондхайм (Норвегия)
Рейкьявик (Исландия)
Берген (Норвегия)
Ҳаммаси бўлиб рейтингда 440 та шаҳар номи келтирилган. Рейтинг тузишда яшаш учун кетадиган сарф-харажатлар, дўконлар ва ресторанлардаги нархлар, транспорт ва коммунал хизматлар нархлари, шунингдек аҳолининг харид қобилияти ҳисоблаб чиқилган. Шунингдек, уйни ижарага олиш ёки сотиб олиш харажатлари алоҳида қайд этилган.
"Numbeo" рейтингида Ўзбекистондан биргина пойтахт Tошкент рейтингга киритилган. Тошкент 413 ўринни эгаллаган.
Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш жоизки, Ҳиндистон ва Қирғизистоннинг ҳам қатор шаҳарлари Тошкентдан юқори ўринларда турибди. Яъни, рейтингда бир давлатнинг бир нечта, ҳатто ўнлаб шаҳарлари ўринларга лойиқ кўрилган.
LiveБарчаси