Дунёдаги энг қари ит Гиннес рекордлар китобига киритилди
Бу қизиқ
−
21 Январь 2023
18702АҚШнинг Огайо штатида яшовчи 23 ёшли чиҳуаҳуа зотига мансуб “Спайк” лақабли ит Гиннеснинг рекордлар китобига дунёдаги энг кекса ит сифатида киритилди. Бу ҳақда CNN хабар берди.
Қайд этилишича, Гиннес регордлар китоби ходимлари 2022 йил 7 декабрда ит яшаётган Камден қишлоғида текширув ўтказиб, “Спайк”нинг 1999 йил ноябрь ойида туғилганини аниқлашган ва унга камида 23 ёшу 7 кунлик эканлигини тасдиқловчи сертификат беришган.
Итнинг эгаси Рита Кимболнинг айтишича, у 2009 йилда “Спайк”ни озиқ-овқат дўконининг автотураргоҳидан топиб олган. Дўкон сотувчиси жониворнинг уч кундан бери шу ерда юрганини айтгач, уни уйига олиб кетган.
“Спайк” сакраб чиқди ва қаерга кетаётганимизни билгандек ўриндиққа ўтирди. Бу шундай бўлиши керак эди гўё”, дейди Кимбол итни асраб олган кунни эслаб.
Рита Кимбол “Том ва Жерри” мултфильмларидаги катта, тажовузкор итдан илҳомланиб, ўзининг кичик янги дўстига “Спайк” номини берган. У “The Tonight Show” дастури бошловчиси Жимми Фаллонга тегишли “Пеблес” лақабли рекордчи итнинг 2022 йилнинг октябрида вафот этгани ҳақида эшитгач, “Спайк” унинг ўрнини эгаллаб, энг машҳур ит бўлиши мумкинлигини тушунган.
Кимболнинг айтишича, ҳозирда Спайкка оиланинг энг машҳур аъзоси сифатида қарашади. Кўриш ва эшитиш қобилияти ёмонлашган кекса ит эса ўзи танийдиган одамлар билан вақт ўтказишни, ўз фермасидаги ҳайвонларни кузатишни хуш кўради.
Маълумот учун, Гиннес рекордлар китобига киритилган энг узоқ умр кўрган ит 1939 йилда 29 ёшу 5 кунлигида вафот этган Блю лақабли Австралия кетли бўлган.
Алибек Бейжанов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь