Дунёдаги энг қадимги алифбо топилди
Олам
−
23 Ноябрь
4286Суриядаги қабрни қазиш пайтида дунёдаги энг қадимги алифбо топилди. Бу ҳақда ушбу тадқиқотни ўтказган Жонс Хопкинс университети хабар берди.
Тадқиқотчиларнинг айтишича, ёзувлар 4,4 минг йиллик тарихга эга. Топилган алифбо бошқа маълум ёзувлардан 500 ёш катта. Илгари биринчи ҳарфлар Мисрда, милоддан аввалги 1900 йилдан кейин ихтиро қилинган.
"Алифбо ёзуви одамларнинг яшаш тарзини, фикрларини, қандай мулоқот қилишларини ўзгартирган", дейди Археология дастури директори Гленн Шварц.
Тадқиқотчиларга кўра, кашфиёт шуни исботлайдики, одамлар алоқа технологиялари билан олимлар ишонганидан анча олдин тажриба ўтказишган. Ҳарфлар бармоқ ўлчамидаги цилиндрларга ёзилган. Эҳтимол бу буюмлар ташиш учун мўлжалланган шароб идишлари учун ёрлиқлар бўлган. Шу билан бирга, олимлар ҳали ҳам матннинг маъносини тахмин қилишмоқда.
Маълумот учун, Шимолий семит, Финикия, юнон алифбоси ва Угарит алифболари ҳам дунёдаги энг қадимги алифболар қаторига киради.
Муҳаммад Ҳодиев