Дунёда рекорд даражадаги энг иссиқ ҳафта қайд этилди
Бу қизиқ
−
11 Июль 2023
11189БМТнинг ихтисослашган Жаҳон метеорология ташкилоти (ЖМТ) ўтган ҳафтада ўртача ҳарорат Цельсий шкаласи бўйича +17,2 даража атрофида бўлганини ва дунё бўйлаб рекорд даражада иссиқ ҳаво ҳарорати қайд этилганини маълум қилди.
“Дунёнинг турли бурчакларидаги ҳамкорларимиз ҳисоб-китобларига кўра, июль ойининг биринчи ҳафтасида рекорд даражадаги кунлик глобал ҳарорат ўрнатилди”, деган ЖМТ иқлим мониторинги бўлими раҳбари Умар Баддур Женевада бўлиб ўтган брифингда.
У шунингдек, рекорд айнан жорий йилнинг 4 ва 7 июль кунлари янгиланган деган хулосага келинганини билдирган.
“Ҳарорат +17,2 даража Цельсийга яқин. 7 июлдаги ҳарорат 4 июлдаги ҳароратдан камида 0,01 даража юқори бўлган. Аввалги рекорд +16,9 даража Цельсий бўйича 2016 йил августида, Эл-Нинё (денгиз сувларнинг илиши) табиат ҳодисаси содир бўлганида қайд этилган”, дея қўшимча Баддур.
Брифингда ЖМТ иқлим тадқиқотлари дастури раҳбари Майкл Спэрроу июнь ойида Антарктидадаги денгиз музлари майдони рекорд даражада қисқарганига эътибор қаратган.
“Бу ўртача кўрсаткичдан 17 фоизга кам. Биз Антарктидада эмас, Арктикада денгиз музларининг қисқаришига ўрганиб қолганмиз. Қуруқлик юзасида нафақат ҳарорат кўтарилмоқда, балки океан ҳам исиб, ерда юзлаб йиллар сақланиб қолаётган энергияни ютмоқда”, дея такидлаган Майкл Спэрроу.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15