Дунёда коронавирусга чалинганлар 40 000 000 дан ошиб кетди

Олам 2268
image

Дунёда коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 40 миллиондан ошиб кетди. Worldometers портали маълумотига кўра, ҳозирда дунёда 40 287 374 киши COVID-19 билан зарарланиб улгурган.

Шунингдек, коронавирус асоратларидан вафот этганлар сони 1 118 396 нафарга етди. 30 121 710 нафар бемор соғайиб кетган.

Вируснинг сайёра бўйлаб тарқалиши тезлашган. Кунига 300-400 минг янги бемор аниқланяпти. Энг кўп касалланиш АҚШ, Ҳиндистон, Лотин Америкаси ва Европа, шу жумладан Россияда қайд этиляпти.

Коронавирус тарқалиши бўйича АҚШ ҳамон еткачи. Қўшма Штатларда 8 387 799 кишида коронавирус аниқланган. Уларнинг 224 730 нафари вафот этган ва 5 457 684 нафари соғайган.

Иккинчи ўринда Ҳиндистон бормоқда. Миллиарддан ортиқ аҳолига эга Ҳиндистонда 7 550 273 киши COVID-19 билан зарарланган. Уларнинг 114 642 нафари вафот этиб, 6 663 608 нафари соғайган. Соғайиш кўрсаткичи бўйича мамлакат дунёда етакчилик қиляпти.

Фахрли учинчи ўринда океанортидаги бошқа бир давлат Бразилия жой олди. Лотин Америкаси мамлакатида 5 235 344 киши коронавирусга чалинган. Беморларнинг 153 905 нафари вафот этган ва 4 650 030 нафари касалликдан фориғ бўлган.

Россия коронавирус энг кўп тарқалган тўртинчи мамлакат бўлиб турибди. Мамлакатда 1 399 334 киши вирусга чалинган ва 1 070 576 нафар одам соғайган. РФда COVID-19 дан ўлим кўрсаткичи бошқаларга қараганда анча паст. Ҳозиргача 24 187 киши вирус қурбони бўлган.

Бешинчи ўринда 989 680 киши коронавирусга чалинган Аргентина қайд этилган. Жанубий Американинг иккинчи энг йирик мамлакатида 26 267 киши вафот этган ва 803 965 нафар бемор соғайган.

Баҳорда коронавируснинг ўчоғига айланган Испания ҳозирда олтинчи ўринда боряпти. Пиреней яриморолидаги мамлакатда 982 723 киши вирусга чалинган. Уларнинг 33 775 нафари вафот этган. Соғайганлар ҳақида аниқ маълумот мавжуд эмас.

Еттинчи ўриндаги Колумбияда 959 572 коронавирусни юқтирган. Бу ерда 28 970 бемор вафот этган ва 858 294 нафари соғайган. 

Кейинги ўринда Франция жойлашган. Фаранглар мамлакатида 897 034 киши COVID-19 га чалинган. Беморларнинг 33 477 нафари вафот этган. 104 696 киши касалликдан фориғ бўлган.

868 675 киши коронавирус юқтирган Перу ҳам дастлабки ўнталикка кирган. Перуда 33 759 киши вирус асоратларидан вафот этган ва 779 779 киши соғайган.

Мексика вирус тарқалиши бўйича Топ-10 талик давлатларни якунлаб берган. Юкатан яриморолида 851 227 киши коронавирусга чалиниб, 86 167 кишида касаллик ҳалокатли якунланган. 619 036 киши эса инфекциядан соғайган.

Сўнгги суткада АҚШ, Ҳиндистон, Франция, Буюк Британия, Россия, Италия, Бразилия, Бельгия ва Аргентинада 10 мингдан кўп бемор аниқланган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 33
Рейтинг: 2.7
Теглар
t
×