Дунёда коронавирусга чалинганлар 36 миллиондан ошди

Олам 2211
image

Дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар 36 миллиондан ошди. Worldometers’нинг сўнгги маълумотларига кўра, коронавирусга чалинганлар 36 миллион 396 118нафарни ташкил этмоқда. Ушбу касалликдан соғайганлар эса 27 миллион 416 262кишига етган. Беморларнинг 1 миллион 60 469 нафари вафот этган.

Касалланиш ҳолатлари бўйича юқори ўринда АҚШ бормоқда. Мамлакатда 7 миллион 776 224 киши коронавирусга чалинган. Уларнинг 216 784 нафари вафот этган. 4 миллион 983 380 киши соғайган. 

Кейинги ўринда эса Ҳиндистон турибди. Ҳинд диёрида 6 миллион 835 655 киши ушбу хавфли вирусни юқтириб олган. Беморларнинг 105 554 нафари вафот этган, 5 миллион 827 704 киши ушбу вирусдан соғайган.

Учинчи ўринни Бразилия эгалламоқда. Мамлакатда ушбу вирусни юқтириб олганлар 5 миллион 2 357 нафарни ташкил этмоқда. Уларнинг 148 304 нафари вафот этган. Жами 4 миллион 391 424 киши соғайган. 

Тўртинчи ўринни Россия эгалламоқда. Мамлакатда 1 миллион 248 619 киши коронавирус юқтирган. Уларнинг 21 865 нафари вафот этди, 995 275 нафари соғайди.

Бешинчи ўринда бораётган Колумбияда 877 683 киши коронавирус юқтириб олган. Беморларнинг 27 180 нафари вафот этган, 773 973 бемор соғайган. 

Европа мамлакатлари орасида юқори ўнталикка кирган биринчи мамлакат Испания. Бу ерда 872 276 киши коронавирусга чалинган. Уларнинг 32 562 нафари вафот этган. Соғайган беморлар ҳақида аниқ маълумотлар мавжуд эмас.

Еттинчи ўринда Аргентина бормоқда. Ушбу вирусга чалинганлар 840 915 кишини ташкил этмоқда. Уларнинг 22 226 нафари вафот этган, 670 725 киши соғайган.

Ундан кейинги ўринни Перу эгалламоқда. Ушбу мамлакатда 835 662 коронавирус юқтириб олган. Булардан 33 009 нафари вафот этган, 723 606 нафар соғайган. 

Тўққизинчи ўринни Мексика эгаллаган. Ушбу мамлакатда 799 188 киши коронавирусни юқтирган. Мамлакат коронавирус юқтирилиши бўйича дунёда 9-ўринда бораётган бўлса-да, ўлим ҳолатлари бўйича 4-ўринга чиқиб олган. Мексикада 82 726 киши ушбу хавфли вирусдан вафот этган. Беморларнинг 560 895 нафар соғайган.

10-ўринни эса Жанубий Африка Республикаси эгалламоқда. Мамлакатда 685 155 киши коронавирусга чалинган. Уларнинг 17 248 нафари вафот этган, 618 127 киши соғайган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 22
Рейтинг: 3.1
t
×