Дунёда коронавирус юқтириш ва соғайиш бўйича рекорд янгиланди
Олам
−
21 Май 2020
12677Дунёда коронавирусга чалинганлар ва ундан соғайганлар сони янги довонни ошиб ўтди. Бугун, 21 май ҳолатига COVID-19 билан касалланганлар 5 087 859 нафарга етди. Соғайганлар эса 2 миллиондан ошиб кетди.
Вируснинг тарқалиши бўйича дастлабки ўнликка АҚШ (1 591 991 нафар), Россия (308 705), Бразилия (293 357), Испания (279 524), Буюк Британия (248 293), Италия (227 364), Франция (181 575), Германия (178 531), Туркия (152 587) ва Эрон (126 949) кирган. Булардан ташқари, Ҳиндистон ва Перуда ҳам коронавиурс юқтирганлар 100 мингдан ошган. Мос равишда 112 028 та ва 104 020 та коронавирус ҳолати аниқланган.
Бугунгача ушбу инфекцияга чалинган беморларнинг 329 768 нафари вафот этган. Қурбонлар сони бўйича АҚШ (94 994 нафар қурбон), Буюк Британия (35 704), Италия (32 330), Франция (28 132), Испания (27 888), Бразилия (18 894), Бельгия (9150), Германия (8270), Эрон (7183) ва Мексика (6090) етакчилик қиляпти.
Жами беморларнинг 2 022 727 нафар соғайган. Беморларнинг соғайиши бўйича етакчи давлатлар қаторига АҚШ (370 076 нафар бемор соғайган), Испания (196 958), Германия (156 900), Италия (132 282), Бразилия (116 683), Туркия (113 987), Эрон (98 808), Россия (85 392), Хитой (78 249) ва Франция (63 354) кирган.
Айни вақтда 2 735 364 киши коронавирусдан даволаняпти. Уларнинг 45 802 нафари ёки 2 фоизи оғир аҳволда қоляпти.
Дунёда 3 млнга яқин коронавирус бемори бўлишига қарамай, давлатлар карантиндан чиқиб, иқтисодиётни тиклаш ҳаракатини бошлаб юборди. Узоқ Шарқ мамлакатлари Хитой, Япония ва Жанубий Корея аллақачон нормал ҳаётга қайтишни бошлаган. Эндиликда Россия, Европа давлатлари ва АҚШ карантин чораларини юмшатиб, иқтисодиётнинг баъзи сегментларининг фаолиятига рухсат бера бошлади.
Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар 3 мингга яқинлашиб қолди. Ҳозиргача уларнинг 2372 нафар соғайган ва 13 нафари вафот этган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь