Дунёда касалланиш бўйича ҳафталик рекорд янгиланди

Олам

image

Дунёда ўтган ҳафтада коронавирусга чалинганлар сони 3,3 млнга кўпайди. Бу пандемия бошидан бери рекорд кўрсаткич ҳисобланади. Ўлимлар умумий сони 45 мингдан кўпроққа ортган. Ўтган ҳафта ундан бир ҳафта олдингига нисбатан 9 мингта кўпроқ ўлим қайд этилган. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълум қилди.

Ташкилотининг таъкидлашича, касалланиш Европада кўпайган. Ўтган ҳафтадан жами касалланишларнинг ярми (1,7 млн) шу ҳудуд ҳиссасига тўғри келади. Минтақада ўлимлар сони ҳам кўпайган.

Ҳафталик ўсиш бўйча аввалги рекорд 19 октябрдан 25 октябргача даврда қайд этилганди ва 2,8 млн ҳолатда вирус аниқланган.

Шимолий Америкада 26 октябрдан 1 ноябргача даврда 999 мингдан кўпроқ касалланиш ҳолати, 17 мингдан кўпроқ ўлим қайд этилган. Бу минтақада умумий ҳисобда касалланганлар сони 20 млндан, ўлимлар сони 639 мингдан ошди. Европада касалланганлар сони 1,7 млнга кўпайди ва жами 11 млнга етди. ҳафта давомида 17 минг киши вафот этган, жами қурбонлар 285 мингга етган. Жануби-Шарқий Осиё минтақасида ҳафта давомида 381 минг касалланиш қайд этилди, жами касалланганлар 9 млнга етди. ўлимлар сони 144 мингга кўпайди.

Сўнгги маълумотларга кўра, дунёда вирусга чалинганлар сони 47,8 млндан ошди, ўлимлар сони 1,22 млнтани ташкил қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус

Баҳолаганлар

73

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг